ЯНГИЛИКЛАР » ЎРИНБОСАРЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » ЎРИНБОСАРЛАР

Ёшларимиз ҳам сафарда ғалаба қозонишди

Киритилган сана: 05.05.2017.

Бугун маълум қилганимиздек, Ёшлар лигасининг 9 тур баҳслари бўлиб ўтди.

Ёшларимиз сафарда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ёшларига қарши майдонга тушиб йирик 1 4 ҳисобида ғалаба қозонишди.

       Руслан Ахмедов шогирдлари учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ ўз бахтларини ҳужумдан излашиб 23 дақиқада Аббос Амонов бурчак зарбасини ижро этди, жарима майдонига етиб келган тўпни бўйдор ҳимоячимиз Шоҳжаҳон Қиличев боши билан дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни очди 0 1. Голдан руҳланган жамоамиз орадан 5 дақиқа ўтиб ўзининг иккинчи голини киритишди. Бу вазиятда Шокир Юлдашев чамаси 19 метрлардан дарвозани аниқ нишонга олиб ўз номини таблога ёздириб қўйди 0 2. Шу темпда баҳсни давом эттираётган ёшларимиз бўлим охирларида ҳисобни янада йириклаштирди . Ушбу вазиятда Марадона Сафаровнинг берган ажойиб пасидан кейин Шокир Юлдашев ўзининг дублини расмийлаштирди 0 3.

Танаффусдан сўнг жамоамиз бир қатор ўзгаришлардан кейин ҳам ҳужумкорликни сусайтирмаган ёшларимиз 80 дақиқада ҳисобни янада йириклаштиришди. Асли Жиззах футболи ҳавосида тобланган, Сирож Мелиев ўз ҳамшаҳарларини аяб ўтирмади ва унинг супер зарбасидан сўнг ҳисоб 0 4 кўринишига келди. Ушбу киритилган голлардан бироз хотиржамликга берилган ёш “Газчилар” 84 дақиқада рақибларидан жавоб тўпини қабул қилиб олишди 1 4. Шу тариқа ёшларимиз ҳам сафарда ғалаба қозонишди.

 

УзПФЛ Ёшлар лигаси. 9-тур СўғдиёнаМашъал ” 1-4

Голлар: Шоҳжаҳон Қиличев 23, Шокир Юлдашев 27, 42, Сирож Мелиев 80,

Иззатилла Абдуллаев 84.

 

Бош ҳакам: Насибуллаев Шавкат (Наманган),

Ёрдамчилар: Шавкат Вайзиев, Турдиев Мухаммад (Жиззах),

Заҳирадаги ҳакам: Шербўтаев Муроджон (Ғаллаорол).

Назоратчи ҳакам: И. В. Нехочин (Наманган)

 

“Cўғдиёна": 1. Каримов Сарвар (с),2. Халилов Омон-биик,7.Рашидов Сахоб,8. Жўрабеков Шахбоз, 10. Мирзаев Азиз,13. Жўраев Сарвар,18. Акбаров Шохрух,19. Орипов Достон,27. Қодиров Иброҳим,70. Маматқулов Дадажон, 90. Уринов Жасур

Захира: 37. Исомиддинов Фазлиддин,9. Холбеков Мухсиддин,14. Яхёев Мухаммад,15. Абдуллаев Иззатилла, 17. Худойбердиев Улуғбек, 20. Жабборов Муродхужа,22. Орифов Асил

 

"Машъал": 53.Раҳимжон Давронов,3.Темур Маматов,9.Аббос Омонов,16.Марадона Сафаров, 18.Бекзоджон Турсунов, 23.Шокир Юлдашев,24.Владислав Павленко, 25.Шоҳжаҳон Қиличев, 26.Игорь Тыманюк, 47.Мўмминжон Мелиев,70.Жонибек Мирзоқулов

Захира: 99.Жонибек Мўминов, 7.Сиёвуш Ёқубов, 8.Сирож Мелиев,10.Ойбек Жўраев, 13.Искандар Шодмонов, 17.Турғун Турсунов, 20.Фирдавс Асадов.

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
22.09.2017. 17-30

Машъал

Бухоро
1:1
Олий лига
30.09.2017. 17-30

Бунёдкор

Машъал
:
Олий лига
Турнир жадвали

1 Локомотив 21 44-15 45
2 Насаф 21 36-16 38
3 Бухоро 22 34-26 38
4 Бунёдкор 22 27-19 38
5 Пахтакор 20 30-20 35
6 Машъал 21 28-18 34
7 Қўқон-1912 22 30-30 34
8 Навбахор 22 29-28 33
9 Олмалиқ 21 18-17 32
10 Металлург 21 29-24 29
11 Қизилқум 22 27-28 27
12 Сўғдиёна 21 26-36 23
13 Динамо 22 18-25 22
14 Шўртан 22 19-34 20
15 Нефтчи 22 17-41 14
16 Обод 22 14-49 9

1 Пахтакор 22 39-21 44
2 Қўқон-1912 22 33-24 41
3 Бунёдкор 22 37-30 39
4 Шўртан 22 30-19 38
5 Олмалиқ 22 37-30 35
6 Бухоро 22 44-32 34
7 Насаф 22 41-35 34
8 Машъал 22 31-27 34
9 Нефтчи 22 39-35 29
10 Металлург 22 30-33 29
11 Локомотив 22 28-35 27
12 Қизилқум 22 33-39 24
13 Навбахор 22 25-43 24
14 Сўғдиёна 22 37-42 23
15 Динамо 22 17-37 18
16 Обод 22 27-46 14
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +