ЯНГИЛИКЛАР » ЎРИНБОСАРЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » ЎРИНБОСАРЛАР

Ёшларимиз кичик дербида йирик ҳисобда мағлуб бўлишди

Киритилган сана: 18.05.2017.

Кеча якунига етган кичик «Воҳа» дербисида Руслан Аҳмедов бошчилигидаги ёшларимиз жуда йирик ҳисобда мағлубиятга учрадилар.

Баҳснинг 35 дақиқада “Насаф” ёшлар жамоасининг энг тезкор футболчиси, Алфайзи Нематов ҳимоя чизиғимиздаги дастлабки хатодан кейин ҳисобни очди 1:0. Аммо ёшларимиз ҳали ўзларига келиб улгурмасдан иккинчи голни ҳам ўтказиб қўйишди 37 дақиқада, Дилшод  Хушбаков  пеналтидан  ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Иккинчи бўлимда ҳам асло ҳужумкорликни пасайтирмаган кичик «Аждарлар» энди 52 дақиқада ҳисобни оширишди. Бу вазиятда, Дониёр Нарзуллаев  гол киритиб ҳисобни 3:0 кўринишига келтириб қўйди. Орадан бор йўғи икки дақиқа ўтиб, ёшларимиз дарвозасига аниқроғи 54 дақиқада яна, Д. Хушбаков жамоасининг 4-голини урди. Афсуски қолган дақиқаларда ҳеч бўлмаса энди ҳисобни қисқаришига умид боғлаб турганимизда, Рахим Давронов учрашувнинг 79 дақиқасида бешинчи бор ранжитилди. Дониёржон Нарзуллаев ушбу вазиятда жамоасининг бешинчи голини киритиб учрашувга нуқта қўйди. Шу тариқа ёшлармиз кичик дербида жуда йирик ҳисобда мағлубиятга учради.

 

ЎзПФЛ Ёшлар лигаси 11-тур

“Насаф” – “Машъал” 5-0

Голлар: Неъматов Алфайзи 35, Дилшод Хушбаков (пен-37),54, Нарзуллаев Дониёржон 52,79.

Бош ҳакам: Абдураҳмонов Султонмурод (Тошкент),

Ёрдамчилар: Усмонов Фарход, Бўриев Жасур (Қарши),

Заҳирадаги ҳакам: Сатторов Сухроб (Шахрисабз).

Назоратчи ҳакам: И. И. Шарипов (Бухоро)

 

"Машъал": 53.Раҳимжон Давронов, 3.Темур Маматов, 8.Сирож Мелиев, 17.Владислав Павленко, 18.Бекзоджон Турсунов, 22.Абдурахимов Шахзод, 23.Шокир Юлдашев, 24.Аббос Омонов, 25.Шоҳжаҳон Қиличев, 47.Мўминжон Мелиев, 70.Жонибек Мирзоқулов

Захира: 99.Жонибек Мўминов, 7.Сиёвуш Ёқубов, 9.Фирдавс Асадов, 10.Ойбек Жўраев, 13.Искандар Шодмонов, 16.Турғунов Турғунпўлат, 20.Зафар Акрамов.

 

 “Насаф”: 1.Умиджон Эргашев, 4.Жўрабек Маннонов, 6.Дилшод Саитов, 9.Дилшод Хушбаков, 14.Жаҳонгир Қурбонбоев, 15.Ғолиб Ғайбуллаев (с),16. Рахматов Сайдулло, 20.Акмал Мозговой, 22.Ислом Кенжабоев, 28.Сардор Саъдуллаев, 43.Неъматов Алфайзи.

 

Захира: 44.Музаффар Шарипов, 7.Акмалжон Олимов, 13.Мухриддин Зоиров, 19.Шерзод Насруллаев,    32.Жасур Жумаев, 34.Худоёрхон Сагдуллаев, 38. Нарзуллаев Дониёржон.

 


Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
13.09.2017. 16-30

Машъал

Сўғдиёна
0:0
Олий лига
20.10.2017. 16-00

Олмалиқ

Машъал
:
Олий лига
Турнир жадвали

1 Локомотив 24 52-17 54
2 Насаф 24 44-16 47
3 Пахтакор 24 38-24 44
4 Бунёдкор 24 32-20 42
5 Бухоро 24 39-30 42
6 Қўқон-1912 24 34-33 37
7 Навбахор 24 31-30 36
8 Машъал 24 29-25 35
9 Олмалиқ 24 20-23 32
10 Металлург 24 33-30 31
11 Қизилқум 24 30-30 30
12 Динамо 24 19-25 26
13 Сўғдиёна 24 26-39 25
14 Шўртан 24 22-41 20
15 Нефтчи 24 19-45 17
16 Обод 24 15-55 9

1 Пахтакор 24 44-24 48
2 Бунёдкор 24 42-31 45
3 Қўқон-1912 24 39-28 45
4 Бухоро 24 50-35 40
5 Олмалиқ 24 41-32 39
6 Насаф 24 45-36 38
7 Шўртан 24 34-26 38
8 Машъал 24 35-30 37
9 Локомотив 24 34-38 31
10 Нефтчи 24 41-39 30
11 Металлург 24 31-38 29
12 Қизилқум 24 36-42 27
13 Сўғдиёна 24 39-45 26
14 Навбахор 24 28-51 24
15 Динамо 24 18-40 19
16 Обод 24 28-50 15
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Абдураимов Сардор
Ҳимоячи
06.10.1994
Андаев Бунёд Боймуродович
Матбуот котиби
22.10.1986
+ + +