ЯНГИЛИКЛАР » ЎРИНБОСАРЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » ЎРИНБОСАРЛАР

Ёшларимиз кичик дербида ғолиб бўлди

Киритилган сана: 18.08.2017.

Бугун Ёшлар лигасининг 18 турини Муборакда “Шўртан” ёшларига қарши ўтказган ёшларимиз кичик дербида ғолиб бўлишди.

Дастлабки бўлим тенг курашлар остида кечди ва ҳисоб очилмай қолди. Танаффусдан кейин дарҳол иккала жамоа ҳам ҳужумга ўтиб ҳаракат қилишди. Меҳмонда тўп суришларига қарамасдан ўйин борасида ҳеч жабҳада қолишмаган меҳмонлар 65 дақиқада гол ўтказиб қўйишди. Рақиб жарима майдони ичида тиниб тинчимаган, Шаҳзодбек Убайдуллаев ҳимоядаги хатосидан кейин кичик «Оқ Бўрилар»ни жазолади 1:0. Ҳисобни тенглаштириш илинжида ҳужумга ўтиб кетган меҳмонлар орадан уч дақиқа ўтиб 68 дақиқада иккинчи тўпни ҳам ўтказиб юборишди. Дарвозадан чамаси 30 метрлардан жарима зарбасини қойилмақом тарзда ижро этган Шаҳзодбек Убайдуллаев ўзининг дублини қайд этди 2:0. Иккита тўп фарқи билан олдинга чиқиб олган «Машъал» ёшлари бироз хотиржамликка берилиб қолишди шекилли 75 дақиқада “Шўртан” ёшлари ҳисобни биттага қисқартиришди ва ҳисоб ўйин сўнгига қадар ўзгармай қолди. Шу тариқа ёшларимиз 18 турда ғалаба қозониб очколари сонини 31 тага етказиб олишди ва турнир жадвалида тўртинчи поғонага кўтарилди.

17.45 “Машъал” – “Шўртан” 2:1

 

Голлар: Шаҳзод Убайдуллаев(65, 68) - Маъруфхон Муродов(75)

 

“Машъал”: Рахимжон Давронов, Темур Маматов, Шахзодбек Убайдуллаев, Ойбек Жўраев, Искандар Шодмонов, Давронбек Тўраев, Умиджон Матмусаев, Шокир Йўлдошев, Шохжахон Қиличев, Жонибек Мирзақулов, Томоки Муромацу.

Захира: Дилшод Мустафоев, Сиявуш Якубов, Зафарбек Акрамов, Ёдгорбек Назаров, Бекзоджон Турсунов, Суннатулло Рустамов, Ҳусниддин Алиқулов.

“Шўртан”: Акмал Рахимов, Шербек Эшмуродов, Акром Бахромов, Юсув Бўрев, Темур Комилжонов, Жасур Холтўраев, Ойбек Бозоров, Толиб Очилов, Шахзодбек Хурсанов, Падаров Нурали, Алвеш Муродуллаев.

Захира: Фирдавс Акрамов, Мирмухсин Сатторов, Ислом Шодмонов, Ислом Боисариев, Нурбек Йўлдошев, Маъруфхон Муродов, Ёвгений Коченов.

Огоҳлантиришлар: Юсуф Бўриев 2, Шахзодбек Убайдуллаев 24

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
2018-06-21 19:00

Машъал

Динамо
0:0
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018-06-25 18:30

Норин

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 14 22-9 31
2 Сурхон 15 32-15 29
3 Андижон 15 29-17 28
4 Истиқлол 13 19-17 22
5 Хоразм 14 24-28 16
6 Динамо 15 18-18 14
7 Шўртан 14 15-18 14
8 Норин 14 13-28 10
9 Орол 14 16-38 9

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Насаф 1 0-0 1
6 Нефтчи 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 Қўқон-1912 1 0-1 0
10 АГМК 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Cувонқулов Отабек Холмуротович
Ўйингох мудири
02.06.1981
+ + +