ЯНГИЛИКЛАР » ЎРИНБОСАРЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » ЎРИНБОСАРЛАР

Шаҳзод Убайдуллаевнинг дубли «Машъал» ёшларини мағлубиятдан қутқариб қолди

Киритилган сана: 20.10.2017.

Кеча, Ёшлар лигасининг 25-турида майдонга тушган «Машъал» жамоамиз ёшлари жанговор дуранг 2:2 натижани қайд этишди.

Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечиб дарвозалар дахилсиз қолди. Танаффусдан кейин жамоаларда бирин кетин ўзгаришлар бўлди.  Учрашув  бош ҳаками 68 дақиқада дарвозамизга пеналти белгилади. 11 метрлик жарима тўпини, Азамат Жумабоев аниқ амалга ошириб ҳисобни очди 1:0. Ўтказиб юборилган голдан кейин ҳужумга ўтган ёшларимиз 77 дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Шаҳзод Убайдуллаев бу вазиятда гол уриб мувозанатни тиклади 1:1. Орадан бир дақиқа ўтиб, Давронбек Тўраев ўз дарвозасига тўп киритиб майдон эгаларини иккинчи бор олдинга олиб чиқди 2:1. Тобора қизғин паллага кириб бораётган баҳсда ёшларимиз ўз тенгқурларига яна жавоб қайтаришди. Тиниб тинчимас Убайдуллаев орадан икки дақиқа ўтиб ўзининг ва жамоасининг иккинчи тўпини киритиб ҳисобни 2:2 га ўзгартирди. Шу тариқа дарвозаларга бошқа тўп киритилмади ва Шаҳзодбек Убайдуллаевнинг дубли «Машъал» ёшларини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Ёшлар лигаси, 25-тур

«Олмалиқ» - «Машъал» 2-2

Голлар: Жумабоев Азамат (пен) 68. , автогол –Тўраев Давронбек 78.,  Шаҳзод Убайдуллаев 77, 79.

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
25.11.2017. 14-00

Машъал

Динамо
1:0
Олий лига
01.01.2017 15:00

Машъал

Машъал
:
Олий лига
Турнир жадвали

1 Локомотив 30 67-20 70
2 Насаф 30 58-18 62
3 Пахтакор 30 47-28 59
4 Бунёдкор 30 47-29 52
5 Навбахор 30 40-37 46
6 Бухоро 30 42-40 46
7 Машъал 30 40-31 44
8 Олмалиқ 30 31-32 44
9 Қўқон-1912 30 42-47 41
10 Металлург 30 43-39 40
11 Қизилқум 30 34-40 37
12 Динамо 30 24-35 32
13 Сўғдиёна 30 33-51 31
14 Шўртан 30 31-52 27
15 Нефтчи 30 26-48 27
16 Обод 30 15-73 9

1 Пахтакор 30 55-32 60
2 Бунёдкор 30 51-34 60
3 Қўқон-1912 30 45-33 54
4 Бухоро 30 59-38 51
5 Шўртан 30 42-29 51
6 Насаф 30 52-43 46
7 Машъал 30 47-36 45
8 Олмалиқ 30 47-40 43
9 Металлург 30 41-43 42
10 Нефтчи 30 48-42 41
11 Локомотив 30 37-44 37
12 Қизилқум 30 40-47 36
13 Навбахор 30 31-55 29
14 Сўғдиёна 30 43-58 27
15 Динамо 30 27-51 27
16 Обод 30 28-68 15
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Ирисбаев Мақсуд Тўрарович
Катта мураббий
12.02.1968
+ + +