ЯНГИЛИКЛАР » ЎРИНБОСАРЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » ЎРИНБОСАРЛАР

Ёшларимиз сўнги дақиқаларда мағлуб бўлишди

Киритилган сана: 26.10.2017.

Ёшлар лигасининг 26 турида «Машъал» жамоамиз ёшлари кеча  Муборакда “Насаф” жамоаси ёшларини қабул қилди.

Баҳс тенгма-тенг курашлар остида кечаётган бир вақтда биринчи бўлимнинг 45-дақиқасида ҳакам дарвозамизга пеналти белгилади. Шароф Муҳиддинов ўнбир метрлик жарима зарбасини бехато бажариб жамоасини танаффусга ғолиб сифатида олиб чиқди 0:1. Иккинчи бўлим бошланиши билан дарҳол яна иккала жамоа ҳам ҳужумда ҳаракат қилишди. Захирадан майдонга тушган, Шаҳзодбек Убайдуллаев жамоамизнинг навбатдаги ҳужумини уюштираётганда рақиблар томонидан чалиб йиқитилди. Натижада ҳакам энди “Насаф” дарвозасига 11 метрлик жарима зарбасини белгилади. Сироч Мелиев бу вазиятдан унумли фойдаланди ва мувозанатни тиклади 1:1. Қолган дақиқалар ҳам жамоаларнинг тинимсиз қарши ҳужумлари остида ўтди. Аммо ҳакамлар томонидан қўшиб берилган 90+5 дақиқада ҳакам дарвозамиз иккинчи маротаба пеналти белгилади. Муҳиддинов бу вазиятни ҳам голга айлантириб жамоасининг сўнги дақиқаларда ғалабасини мустаҳкамлади 1:2. Шу тариқа ёшларимиз сўнги сонияларда кичик дербида мағлубиятга учрашди.

25 октябрь (чоршанба)

“Машъал” (Муборак) – “Насаф” (Қарши) 1:2. 218 томошабин

Ҳакамлар: Ф. Норсафаров (Қарши) – 7,8, З. Элибоев (Қарши) – 8,0, Э. Дониёров (Қарши) – 8,0, Н. Қосимов (Қарши) – 9.

Голлар: С. Мелиев (83 пен.) – Ш. Муҳитдинов (45+1 пен., 90+5 пен.)

Огоҳлантиришлар: Ж. Маннонов (3), М. Зоиров (18), И. Шодмонов (28), Т. Маматов (45), И. Шакулов (65), С. Саъдуллаев (65), Ғ. Ғайбуллаев (72), Н. Саидов (84), Ғ. Сарибоев (90+5).

Четлатиш: Ғ. Ғайбуллаев (“Насаф”, 82)

"Машъал”: 30.Ботир Носиров, 3.Темур Маматов, 8.Сирож Мелиев, 9.Жамолиддин Убайдуллаев, 13.Искандар Шодмонов, 16.Шохжахон Қиличев, 18.Ғолиббек Сарибоев, 13.Шокир Юлдашев, 25.Мўминжон Мелиев, 26.Искандар Шайкулов, 70.Жонибек Мирзақулов.

Захира: 35.Рахимжон Абдуқодиров, 7.Шахзодбек Убайдуллаев, 10.Жўраев, 17.Ойбек Тўраев Давронбек, 22.Абдуллох Махкамов, 24.Мурамотсу Томоки, 47. Бегзоджон Турсунов.

“Насаф”: 30.Музаффар Шарипов (с), 4.Жўрабек Маннонов, 6.Сирожиддин Қўзиев, 7.Жаҳонгир Қурбонбоев, 13.Муҳриддин Зоиров, 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Ғолиб Ғайбуллаев, 22.Алижон Ахматов, 28.Сардор Саъдуллаев, 35.Жавоҳир Шокиров, 38.Дониёржон Нарзуллаев.

Захира: 25.Шахзодбек Суюнов, 9.Абубакр Ризо Турдалиев, 16.Анвар Ҳусанов, 32.Наврўзжон Саидов, 33.Шохруҳ Неъматов, 34.Нурбек Ботиров, 96.Дадажон Маматқулов.

 

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
25.11.2017. 14-00

Машъал

Динамо
1:0
Олий лига
01.01.2017 15:00

Машъал

Машъал
:
Олий лига
Турнир жадвали

1 Локомотив 30 67-20 70
2 Насаф 30 58-18 62
3 Пахтакор 30 47-28 59
4 Бунёдкор 30 47-29 52
5 Навбахор 30 40-37 46
6 Бухоро 30 42-40 46
7 Машъал 30 40-31 44
8 Олмалиқ 30 31-32 44
9 Қўқон-1912 30 42-47 41
10 Металлург 30 43-39 40
11 Қизилқум 30 34-40 37
12 Динамо 30 24-35 32
13 Сўғдиёна 30 33-51 31
14 Шўртан 30 31-52 27
15 Нефтчи 30 26-48 27
16 Обод 30 15-73 9

1 Пахтакор 30 55-32 60
2 Бунёдкор 30 51-34 60
3 Қўқон-1912 30 45-33 54
4 Бухоро 30 59-38 51
5 Шўртан 30 42-29 51
6 Насаф 30 52-43 46
7 Машъал 30 47-36 45
8 Олмалиқ 30 47-40 43
9 Металлург 30 41-43 42
10 Нефтчи 30 48-42 41
11 Локомотив 30 37-44 37
12 Қизилқум 30 40-47 36
13 Навбахор 30 31-55 29
14 Сўғдиёна 30 43-58 27
15 Динамо 30 27-51 27
16 Обод 30 28-68 15
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
ШАМСИЕВ Шермат Жўрақулович
Клуб президенти
01.01.1963
Худойбердиев Худойназар Тангирович
Ҳисобчи
05.01.1956
+ + +