ЯНГИЛИКЛАР » ЎРИНБОСАРЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » ЎРИНБОСАРЛАР

“Машъал”: Асрор Алиқулов бошчилигидаги ёшларимиз биринчи назорат баҳсида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Киритилган сана: 16.01.2018.

«Машъал» жамоамиз ёшлари ҳам айни шу кунларда ўзининг ўқув йиғин машғулотларини ўтказмоқда.

Бугун Асрор Алиқулов бошчилигидаги ёшларимиз Бухоро ёшларига қарши назорат  баҳсида майдонга тушиб йирик 4-1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ёшларимиздан голларни  Мирзоҳид Эгамбердиев, Ёдгор Назаров, Шаҳзод Тоғаев ва Рахматулло Шавкатовлар киритишди. “Бухоро” ёшларидан жавоб тўпини  эса Жобирбек Наврузов киритди.   

Эслатиб ўтамиз, ёшларимиз  кейинги назорат учрашувини 21 январ куни Ғузорнинг “Шўртан” ёшларига қарши ўтказишади. Баҳс “Шўртан” қароргоҳидаги сунъий майдонида соат 14:00да бошланади.

Назорат баҳси

“Бухоро”- “Машъал” 1-4

Голлар: М.Эгамбердиев (10), Ж.Наврузов (55), Ё.Назаров (65), Ш.Тоғаев (72), Р. Шавкатов (84).

“Машъал” : Достон Тўхтабоев, Суннат Рустамов, Муҳаммад Алиқулов, Шаҳзод Тоғаев, Бекзод Турсунов, Искандар Шодмонов, Ёдгор Назаров, Дониёр Умаров, Мирзоҳид Эгамбердиев, Ойбек Жўраев, Иззат Султонов.   

Захирадан майдонга тушганлар: Шухрат Зиёвуддинов, Зафар Акромов, Шаҳзод Абдувоитов, Бехруз Шайдулов, Бекзод Аҳмаджонов, Миржалол Аннаматов, Фарход Муҳаммадиев, Рахматулло Шавкатов, Мурод Пирмуҳаммедов.

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
2018-06-29 19:30

Машъал

Андижон
2:2
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018-07-04 19:30

Андижон

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Сурхон 16 33-15 32
2 Андижон 17 33-20 32
3 Машъал 16 25-13 32
4 Истиқлол 15 25-20 25
5 Хоразм 16 32-29 22
6 Динамо 16 20-18 17
7 Шўртан 16 16-24 14
8 Норин 17 16-36 13
9 Орол 15 16-41 9

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
+ + +