Превью. “ Насаф ” – “ Машъал ”

Сocа Cola Супер лигасининг 8-турида Муборакнинг  “Машъал” жамоаси   Қаршининг “Насаф”   жамоасига қарши майдонга тушади.

Учрашув расмийлари

Қаршида  бўлиб ўтадиган “ Насаф ”  – “ Машъал ” учрашувини  Аҳрол Рисқуллаев бошқариб боради. Унга қанотларда Ришат Нугмонов ва Александр Буровлар ёрдам беришади. Учрашувда захира ҳаками сифатида Тўрабек Суюнов ишлайди. Ҳакамлар ишини Марат Исмаилов назорат қилади. Учрашув комиссари : Бекзод Арипов.

 

Ўзаро ўйинлар

Жамоалар  Ўзбекситон чемпионатида шу кунга қадар 32 бор куч синашишган. Натижалар қаршиликларнинг устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 32 учрашувда “Газчи”лар 8 бор,  “Насаф”эса 17 бор ғалабага эришган. 7 учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. Дарвозаларга жами 81та тўп киритилган  Тўплар нисбати 29:52 га тенг. Устунлик “Насаф” томонида.

 

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: «Насаф» – «Машъал» 4:1, «Машъал» – «Насаф» 4:1.

Бошланиш вақти

“Насаф” – “Машъал” учрашуви Қарши шаҳрида «Насаф» марказий стадионида 9-июль жума куни бўлиб ўтади. Учрашув  соат 20:00 да бошланади.