“Машъал” ни икки етакчи футболчиси тарк этди

“Машъал” жамоамиз шу вақтга қадар ўзбек футболи равнақига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Бугун клуб тарбиялаган юлдузлар бутун Ўзбекистон ва ҳатто Европанинг кучли бешлигигача кириб борди.

Ана шундай етакчилардан бўлган яна икки футболчи “Газчи”лар билан батамом хайрлашди.Жамоа сардори Сардор Абдураимов ва ҳужумчи Ҳумоюн Муртазоев қадрдон жамоалари билан хайрлашди. Ҳар икки футболчи инстаграм саҳифасига клубни тарк этишганини маълум қилишди. Шунингдек, футболчилар “Машъал” га барчаси учун чексиз миннатдорчилик изҳор этишди. Ўз навбатида “Машъал” бу икки жонкуяр футболчиларининг клуб учун қилган хизматлари ва меҳнатини қадрлайди ҳамда миннатдорчилик билдиради ва уларнинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар  тилаб қолади.