Превью. » Машъал » – » Сурхон «

Сocа Cola Супер лигасининг 13-турида Муборакнинг  “Машъал” жамоаси   Термизнинг “Сурхон”   жамоасига қарши майдонга тушади.

Учрашув расмийлари

Қаршида  бўлиб ўтадиган “Машъал”  – “Сурхон” учрашувини  Рустам Лутфуллин бошқариб боради. Унга қанотларда Ҳусниддин Шодмонов ва Бахтиёрхўжа Шавкатовлар ёрдам беришади. Учрашувда захира ҳаками сифатида Достон Раҳмонов ишлайди. Ҳакамлар ишини Рашид Айтеков назорат қилади.

Учрашув комиссари : Александр Давиденко.

 

Ўзаро ўйинлар

“Машъал” ва “Сурхон”   шу кунгача чемпионат баҳсларида 12 марта тўқнаш келган. Уларнинг 5тасида  » Машъал «, 3тасида » Сурхон » ютуққа эришган. 4 ўйин дуранг билан якунланган. «Газчи»лар  рақиб дарвозасини 14 бор ишғол қилган бўлсалар, термизликлар эса 13 гол уришган. Ўзаро ўйнларда “Машъал” 18, “Сурхон” эса 12 очкони ўз ҳисобларига ёзиб қўйишган.

“Машъал”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 2:0 га тенг. “Сурхон”да  бу кўрсаткич 4:2 бўлиб турибди.