Превью. “Бухоро” – “Машъал”

Про-лиганинг  20-турида Муборакнинг  “Машъал” жамоаси   Бухоронинг “Бухоро”   жамоасига қарши майдонга тушади.

Учрашув расмийлари

 Бухоро бўлиб ўтадиган  “Бухоро” – “Машъал” учрашувинини Султонмурод Абдураҳманов бошқариб боради.  Унга қанотларда Никита Афиногенов ва Рустам Тагаевлар ёрдам беришади. Ҳакамлар ишини Темур Галеев назорат қилади. Учрашув комиссари: Аббос Аҳроров.

Ўзаро ўйинлар

“Машъал” ва “Бухоро”   шу кунгача чемпионат баҳсларида 36 марта тўқнаш келган. Уларнинг 17тасида ” Машъал “, 7тасида ” Бухоро ” ютуққа эришган. 12 ўйин дуранг билан якунланган. “Газчи”лар  рақиб дарвозасини 29 бор ишғол қилган бўлсалар, бухороликлар эса 37 гол уришган.

“Машъал”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0 га тенг. “Бухоро”да ҳам бу кўрсаткич  4:0 бўлиб турибди.

#MASHALMEDIA

#МАШЪАЛ #ЎЗБЕК #ФУТБОЛИДАГИ #ЁРҚИН #АЛАНГА