Превью: “Машъал” – “Қўқон-1912”

Учрашув расмийлари

Муборакда бўлиб ўтадиган “Машъал”  – “Қўқон-1912” учрашувини  Достон Раҳмонов бошқариб боради. Унга қанотларда Алишер Раҳимқулов ва Дилшод Жуманиёзовлар ёрдам беришади. Заҳира ҳаками Комилжон Расулов. Ҳакамлар ишини Виктор Серазитдинов назорат қилади.  Учрашув комиссари  Жаҳонгир Раҳматуллаев .

Ўзаро ўйинлар

Жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 17 марта тўқнаш келишган. «Машъал» жамоамиз  7 таси ўйинда зафар қучган, 6 та баҳсда қўқонликлар қўли баланд келган. 4 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати – 25-20, «Машъал» фойдасига. Ўзаро ўйинларда «Машъал» 25 очкони қўлга киритган. «Қўқон-1912» очкоси 22 тани ташкил этади.

“Машъал” нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:2 га тенг. “Қўқон-1912” да бу кўрсаткич 3:1 бўлиб турибди.

Бошланиш вақти

 “Машъал” – “Қўқон-1912”  учрашуви 8-август бугун соат 17:45 да бошланади.

#MASHALMEDIA

#Yo #tarix #yozamiz #yoki #tarixga #aylanamiz

@Mashal_uzbekistan