«Машъал U-18» йирик ҳисобда имкониятни бой берди

Бугун U-18 жамоалари ўртасида Ўзбекистон биринчилигининг навбатдаги тур учрашувлари ўтказилди.

Муборакнинг  “Машъал U-18” жамоаси сафарда – Тошкентнинг “Олимпик” жамоасига қарши майдонга чиқди ва йирик ҳисобда имкониятни бой берди.

Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечиб жамоалар дарвоза томон йўл топиша олишмади. Иккинчи бўлимда майдон эгалари  жавобсиз уч тўп киритиб ўз ғалабасини нишонлади.

 

ОЛИМПИК – МАШЪАЛ – 3:0 (0:0)

Тошкент. ЖАР стадиони. 25 томошабин.

Ҳакамлар: Санжар Назаров, Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Равшан Мавлонов

Голлар: Исмоил Абдураҳмонов (48-пен.), Фарруҳ Камолов (68), Шоҳжаҳон Турғунбоев (75)

Огоҳлантиришлар: Исмоил Абдураҳмонов (68), Жобирхон Муродуллаев (86) – Руслан Бобоқулов (39).