«Машъал» академиясига Чироқчи туманида иқтидорли ёшлар саралаб олинади

Жорий йилнинг  6-август куни Чироқчи туманида  Мустақиллигимизнинг  30 йиллигига бағишлаб  «Машъал » футбол клуби  қошидаги  футбол академиясига 2004-2005-2006 йилларда туғилган иқтидорли футболчиларни саралаб олиш мақсадида футбол фестивали ўтказилади. Фестивалда  Қашқадарё вилоятини бешта тумани Китоб БЎСМ, Шахрисабз БЎФМ, Чироқчи БЎСМ, Яккабоғ БЎСМ,  Қамаши БЎСМдаги болалар кўрикдан ўтишади.

Ушбу фестивал ўтказишдан мақсад, вилоятимиздан иқтидорли ёшларни саралаб олиб, танлов асосида «Машъал» футбол академиясига қабул қилинади.