Расман: “Машъал” уч футболчи билан шартнома имзолади

Coca Cola суперлигасининг иккинчи даврасига жиддий тайёргарлик кўраётган Муборакнинг “Машъал” жамоаси ўз таркибни кучайтириш мақсадида янги уч нафар футболчи билан шартнома имзолади. Уларнинг бир нафари  Нигерия фуқароси ва икки нафари эса махаллий  футболчилар.

 

Нигериялик хужумчи Оквара Годвин Чика 1997 йил 1 сентябрда Нигериянинг Абиа штатида таваллуд топган. Оквара Годвин Чика Нигериянинг супер лига клуби Cynosure FC, Эфиопиянинг S aint George SA, Сейшел орoлларининг Cote d’Or FC, Тогонинг Sara Sport FC, Нигериянинг Rivers United жамоаларида тўп сурган. Мазкур футболчи билан “Машъал” жамоаси икки йиллик битимни имзолади.

 

Шунингдек 1988 йил 7 августда таваллуд топган ва аввал хам жамоамиз шарафини химоя қилган ярим ҳимоячи Қаҳрамон Баҳодиров эндиликда яна жамоамиз вакили. Қаҳрамон Баҳодиров “Машъал” жамоаси билан икки йиллик битимни имзолади .

 

26 ёшли ҳужумчи Ойбек Нураматов эндиликда “Газчи” лар шарафини ҳимоя қилади. Нураматов“Машъал” жамоаси билан икки йиллик шарнтома имзолади.

Эндиликда бу футболчилар“Машъал” шарафини ҳимоя қилишади.