Превью. » Машъал » – » Бунёдкор «

Сocа Cola Супер лигасининг 14-турида  Муборакнинг  “Машъал” жамоаси   Тошкентнинг “Бунёдкор”   жамоасига қарши майдонга тушади.

 

Учрашув расмийлари

 

Олмалиқда   бўлиб ўтадиган “ Машъал ”  – “ Бунёдкор ” учрашувини  Шавкат Насибуллаев бошқариб боради. Унга қанотларда Жалғасбай Сарсенов  ва Бектурсин Канназаровлар ёрдам беришади. Учрашувда захира ҳаками сифатида Шухрат Ражабов ишлайди. Ҳакамлар ишини Арслон Хотамов назорат қилади.

Учрашув комиссари : Жамшид Имамов.

VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев

VAR ассистент: Тимур Гайнулин

VAR назоратчиси: Валентин Коваленко

Ўзаро ўйинлар

“Машъал” ва “Бунёдкор”   шу кунгача чемпионат баҳсларида 23 марта тўқнаш келган. Уларнинг 2 тасида                               » Машъал «, 19тасида » Бунёдкор » ютуққа эришган. 2 ўйин дуранг билан якунланган. «Газчи»лар  рақиб дарвозасини 7 бор ишғол қилган бўлсалар, қалдирғочлар эса 45 гол уришган. Ўзаро ўйнларда “Машъал” 8, “Бунёдкор” 59 очкони ўз ҳисобларига ёзиб қўйишган.“Машъал”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 3:2 га тенг. “Бунёдкор”да ҳам бу кўрсаткич 5:1 бўлиб турибди.

 

Бошланиш вақти

“Машъал” – “Бунёдкор ” учрашуви Олмалиқ шаҳрида “ОКМК” марказий стадионида бугун  бўлиб ўтади.  Учрашув  соат 20:00 да бошланади.